Археологлар буни сўнгги эллик йилдаги энг муҳим топилмалардан бири деб баҳоламоқда.
Наманган вилоятида жойлашган Ахсикент ёдгорлигида археологлар бир қатор ноёб ашёлар топди. Милоддан аввалги III асрга оид ушбу ёдгорликда қазув ишлари давомида кенглиги 2,3 метрлик қадимий зинапоя ва сирли ерости йўллари аниқланди.
Қазувлар давомида, катта йўлга туташ иккита арксимон йўлак аниқланган. Археологлар барча йўлаклар бутун ҳолатда ва нафислик билан пишиқ ғиштдан қурилганлигини таъкидлашмоқда. Топилмалар орасида қўл ювиш воситалари, сопол қувурлар ва ерости иситиш тизимлари ҳам бор.
Ахсикент экспедицияси раҳбари Абдулҳамид Анорбоевнинг таъкидлашича, қазувлар октябрь ойида якунланиши режалаштирилмоқда.