• Пн. Ноя 4th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

“Ҳизбуллоҳ” бош котибининг вориси Исроил ҳужумида ҳалок бўлди  — Дарё Янгиликлари


Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари ҳалок бўлган “Ҳизбуллоҳ” бош котибининг вориси Ҳошим Сафиeддинни ўлдиргани ҳақида хабар берди, деб ёзади Ливан хавфсизлик хизматидаги манбаларга таяниб Аl-Аrabiya нашри.

Фото: AP Photo

Қайд этилишича, Байрутнинг жанубий чеккасида уюштирилган ҳужум 4 октябрга ўтар кечаси Исроил томонидан амалга оширилган.

Телеканалга кўра, ҳаво ҳужумидан кейин Сафиeддин билан алоқа узилган. Унинг бир қанча ёрдамчилари ва “Ҳизбуллоҳ” дала қўмондонлари у билан бирга ҳалок бўлган. Ливан ҳаракатининг ўзи ушбу маълумотни ҳозирча тасдиқламаган.

“Ҳизбуллоҳ” бош котиби Ҳасан Насруллоҳ 27 сентябрь куни Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган эди. У 1992 йилдан буён ушбу лавозимда фаолият юритган.

Нашр Ҳошим Сафиeддин ҳаракатнинг янги бош котиби этиб сайлангани, аммо “Ҳизбуллоҳ” унинг тайинланишини тасдиқламаганини маълум қилган. 1 октябрь куни Исроил армияси Ливан жанубида қуруқликдаги операция бошланганини эълон қилиб, мазкур ҳужумдан мақсад “Ҳизбуллоҳ” инфратузилмасини йўқ қилиш эканини айтган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *