“Реал” ҳимоячиси Дани Карвахаль “Вильярреал”га қарши ўйинда (2:0) жиддий жароҳат олди.
93-дақиқада Карвахаль Йереми Пино билан тўп учун кечган курашда оёғидан жароҳат олди ва ерга йиқилиб, баланд овозда бақириб юборди.
Дани кўз ёшларини тия олмади. Шифокорлар уни замбилда олиб чиқиб кетди. Жароҳат ҳақида клуб кейинроқ баёнот беришини маълум қилди.
“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти ҳам вазиятдан хавотир олаётганини, тиббий кўриклар натижасини кутиш кераклигини таъкидлаб ўтди.
Карвахаль жорий мавсум Ла Лигада 8 та ўйинда битта голга муаллифлик қилган.