• Пн. Ноя 4th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Трамп 2017 йилда Путиндан Украина бўйича маслаҳат сўраган — NYT  — Дарё Янгиликлари


АҚШ собиқ президенти, Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан биринчи шахсий учрашувда ундан Украинага ҳарбий ёрдам бериш бўйича маслаҳат олган. Бу ҳақда Nеw York Тimes хабар берди.

Фото: Associated Press

Учрашув 2017 йил 7 июлда Гамбургда бўлиб ўтган. АҚШ собиқ давлат котиби Рекс Тиллерсон администрация ходимларига музокараларнинг қисқача мазмунини сўзлаб берган.

Нашр маълумотларига кўра, Трамп Украинага қурол етказиб бериш масаласини кўриб чиқаётганини айтиб, Путиндан “Бу ҳақда фикрингиз қандай?” деб сўраган. Путин эса бу хато бўлишини айтиб, АҚШ украиналикларга қандай ёрдам кўрсатмасин, “улар яна сўрашади” дея жавоб берган. NYT уч нафар амалдорга таяниб, АҚШ президенти бунга эътироз билдирмаганини ёзмоқда.

“Учрашувда Путин Украинага нисбатан нописанд муносабатда бўлган. Музокаралардан сўнг Тиллерсон АҚШ администрацияси ходимларини президентнинг Украина бўйича қарашини ўзгартириш учун ҳаракат қилишга чақирган” дейилади хабарда.

Президентлар 2017 йил 28 январдаги илк телефон суҳбатида ҳам Украина масаласини муҳокама қилган. Трамп биринчи бўлиб бу мавзуни кўтариб, Путиндан фикр сўраган. Россия президенти “бу давлатдаги коррупция” ҳақида гапиришни бошлаган, Трамп эса бунга эҳтиёткорлик билан ёндашган — у суҳбатдошининг фикрига қўшилмаган, аммо Украинани ҳимоя ҳам қилмаган. 

“У Москва ва Киев ўртасидаги можаро АҚШнинг Россия билан муносабатларини яхшилашига тўсқинлик қилаётганини тан олган”, деб ёзади нашр.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *