Инсон ҳуқуқлари бўйича «Эзгулик» жамияти раиси Абдурахмон Ташановнинг маълум қилишича, 2024 йилнинг 23 май куни ИИВнинг ЖИЭД тизимидаги 6-сонли қамоқхона (Наманган вилояти Поп тумани)да 24 яшар маҳкум Шаҳзод Субҳанов ўз жонига қасд қилган.
Шаҳзоднинг онаси Юлдуз Болтаева ўғлининг танасида қийноқ излари борлиги, у 11 май куни уйига қўнғироқ қилиб, қамоқхонада ўзига азоб беришаётгани ҳақида айтганини таъкидлаган.
Онаизор кимки Шаҳзодга нисбатан зўровонлик қилган бўлса, жазога тортилишини талаб қилмоқда.