Тошкент–Дубай рейсида учиб келган аёл Тошкент аэропортида вафот этгани ҳақида хабар тарқалди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Тошкент аэропортида 38 ёшли аёл вафот этгани ҳақида хабар тарқалди. Бош прокуратура матбуот котиби ҳолат бўйича изоҳ берди.
Тарқалган хабарда аёл божхона текширувини кутиш давомида вафот этгани айтилган. Ҳаёт Шамсутдиновнинг таъкидлашича, бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди. 8 октябрь куни Дубай-Тошкент авиарейсида учиб келган 1986 йилда туғилган аёлнинг соғлиғи ёмонлашган.
Ҳозирда аёл шифохонага ётқизилиб, унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.