• Вс. Мар 23rd, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

референдум натижалари эълон қилинди — Дарё Янгиликлари


Қозоғистонда 6 октябрь куни атом электр станцияси (АЭС) қурилиши бўйича ўтказилган референдумнинг якуний натижалари эълон қилинди.

Фото: Azattyq Rýhy

Референдумда овоз бериш ҳуқуқига эга 12 миллион 284 минг 487 нафар фуқародан 7 миллион 820 минг 204 нафари, яъни 63,66 фоизи овоз берган.

Референдумга қўйилган масаланинг ижобий ҳал этилиши учун овоз берган фуқаролар сони 5 миллион 561 минг 937 кишини ёки 71,12 фоизни ташкил этди, деди референдум бўйича Марказий сайлов комиссияси раиси Нурлан Абдиров.

АЭС қурилишига қарши 2 045 271 киши овоз берган. 130 267 та бюллетен ҳақиқий эмас деб топилган. АЭС Балхаш кўли бўйида қурилиши режалаштирилган. Лойиҳа қиймати 10-15 миллиард долларга баҳоланмоқда. Станцияни қуришда иштирок этиши мумкин бўлган компаниялар орасида Қозоғистон ҳукумати “Росатом”, КҲНП (Жанубий Корея), EDF (Франция) ва China National Nuclear Corporation’ни (Хитой) танлаган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *