• Сб. Июн 14th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Қорақалпоғистон транспорт вазири вазифасини бажарувчи тайинланди


Парахат Каипбеков Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тайинлов 8 октябрь куни транспорт хизматини кўрсатиш ҳамда соҳа бўйича ишлар самарадорлигини ошириш ва ташкилий масалаларга бағишланган мажлисда амалга оширилди. Уни Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари Ш. Даулетияров олиб борди.

Парахат Каипбеков шу кунга қадар «ҚҚавтотеххизмат» МЧЖ бош директори лавозимида фаолият олиб борган. Шунингдек, меҳнат фаолияти давомида Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари каби вазифаларда ишлаган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *