• Вт. Фев 11th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонликлар асосан қайси давлатларга саёҳат қилиши маълум бўлди – Dunyouzbeklari.Com


Ўтган 8 ой давомида 4 млн нафардан ортиқ ўзбекистон фуқароси чет мамлакатларга саёҳатга боргани маълум қилинди. Статистика агентлиги ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга борганини очиқлади.

Статистика агентлиги ўзбекистонликларнинг 8 ой давомидаги саёҳат кўрсаткичлари бўйича маълумотларни эълон қилди.

Маълум бўлишича, 2024 йилнинг январь-август ойларида жами 4,06 миллион нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадда чет элга борган.

Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,1 миллион нафарга ёки 37,2 фоизга ошган. Уларнинг мамлакатлар бўйича тақсимоти қуйидагича:

  • Қирғиз Республикаси – 1 913,6 минг нафар;
  • Тожикистон – 797,6 минг нафар;
  • Қозоғистон – 640,2 минг нафар;
  • Россия – 194,7 минг нафар;
  • Туркия – 157,7 минг нафар;
  • Саудия Арабистони – 111,9 минг нафар;
  • БАА – 81,4 минг нафар;
  • Миср – 27,7 минг нафар;
  • Қувайт – 16,7 минг нафар;
  • Жанубий Корея – 14,9 минг нафар;
  • Бошқа давлатлар – 112,1 минг нафар.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *