Исроил армияси 8 октябрь куни тунда Дамашқдаги Эрон элчихонасига яқинига авиазарба берди. Бу ҳақда SANА хабар берди.
Сурия матбуотига кўра, нишон Дамашқ ғарбидаги “Мезза” маҳалласидаги турар жой биносига қаратилган. Эроннинг Суриядаги элчихонаси ҳужум содир бўлган жойга яқин жойлашга. Дастлабки маълумотларга асосан 7 киши ҳалок бўлган, улар орасида аёллар ва болалар ҳам бор.
Жароҳатланганлар сони 11 кишини ташкил этмоқда. Қутқарувчилар вайроналарни тозалашда давом этар экан, қурбонлар сони ортиши мумкин. Исроил Сурияга босиб олинган Голан тепаликларидан зарба берган. Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (IRGS) ва “Ҳизбуллоҳ” етакчилари тез-тез борадиган бино нишонга олингани тахмин қилинмоқда. Исроил мудофаа кучлари (IDF) ҳозирча зарбага изоҳ бермаган. The Syrian Observatory for Human Rights (SONR) қурбонлар сонини тўрт киши, ярадорларни эса 10 киши деб баҳоламоқда.