• Пт. Май 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Дунёнинг энг яхши университетлари рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистондан қайси университет энг яхши натижани қайд этди?


Британиянинг нуфузли рейтинг агентлиги Times Higher Education жаҳон университетларининг янги рейтингини эълон қилди.

Кетма-кет тўққизинчи йил ҳам Британиянинг Оксфорд университети ўз етакчилигини сақлаб келмоқда, аммо умумий манзара доимо ўзгариб туради. Шундай қилиб, бу йил кучли 200 таликка учта янги давлат кирди: Бразилия, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари.

Мутахассислар 115 мамлакатдан 2092 та университетни таҳлил қилишди.

Бунинг учун улар бешта асосий йўналиш бўйича 18 та кўрсаткичдан (шу жумладан ўқитиш, тадқиқот муҳити, тадқиқот сифати, саноат ва халқаро истиқболлар билан ўзаро алоқада) фойдаланганлар, 18 миллион илмий нашрлар ва 157 миллион иқтибосларни ўргандилар, шунингдек, бутун дунё бўйлаб 93 минг олимлар билан суҳбатлашдилар.

Ушбу рейтингда Ўзбекистонддан «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети энг яхши натижани қайд этди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га «ТИҚХММИ» матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов хабар берди.

THE World University Ranking-2025 натижаларига кўра, «ТИҚХММИ» миллий тадқиқот университети 43.2 балл билан дунё университетлари халқаро рейтингида ТОП-601 ўринни, Марказий Осиё ва Кавказорти давлатлари университетлари бўйича ТОП-2 ўринни, Ўзбекистон Олий таълим муассасалари орасида ТОП-1 ўринни эгаллади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *