• Чт. Июл 17th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Исроил Мадримовнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди – Dunyouzbeklari.Com


Исроил Мадримовнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди. Рақиб — украиналик 29 ёшли боксчи.

Исроил Мадримовнинг навбатдаги жанги 21 декабрь куни Ар Риёдда ўтказади. Бу ҳақда «Matchroomboxing» маълум қилди.

Ўзбекистонлик проффесионал боксчи 21 декабрь куни Сауди Арабистонининг Ар Риёд шаҳрида украиналик Сергей Богачукка қарши рингга кўтарилади. Ушбу жанг Мадримовнинг фаолиятидаги ўн учинчиси бўлади.

Шунингдек, кечанинг асосий жанги британиялик собиқ чемпион Тайсон Фюри ва украиналик Александр Усик ўртасида ўтказилади. Усик ушбу вазнда 4 та камар эгаси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов (10-1-1) охирги марта 4 август куни дунёнинг энг кучли боксчиларидан бири Теренса Кроуфордга (40−0) қарши рингга кўтарилиб, камар ҳимоясида мағлубиятга учраганди.





Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *