Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида поезд босиб кетган темирйўл ходими воқеа жойида ҳалок бўлди (видео).
Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида 5 октябрь куни темирйўл ходими эҳтиётсизлик оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Миллар» информацион дастурида маълум қилинди.
Аниқланишича, темирйўлда кондуктор лавозимида ишлаб келган 36 ёшли эркак тепловозга юк вагонларини улаётган бўлган ва шу пайт эҳтиётсизлиги оқибатида рельсга йиқилиб тушган.
Ҳодиса содир бўлган жойга масъуллар ва тез ёрдам хизмати чиқарилган. Кўрсатилган биринчи ёрдамга қарамасдан ходим воқеа жойида ҳалок бўлган.