• Пт. Апр 25th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Бундестаг Украинага қўшимча 400 миллион евро ажратишни маъқуллади


Бундестаг (Германия парламенти) Украинага 400 миллион евро миқдорида қўшимча ёрдам ажратишни маъқуллади.

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Украинага ёрдам кўрсатишни мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳ раҳбари Кристиан Фрейдинг RND нашрига берган интервьюсида маълум қилган.

Фото: “Репорт.аз”

“Биз ҳозиргина Бундестагдан 2024 йил учун қўшимча 400 миллион евро ёрдам ажратишга рухсат олдик. Бу бизга жорий йилда умумий қиймати 1,4 миллиард евро бўлган 50 та лойиҳани амалга ошириш имконини беради”, деди у.

Шунингдек, у Германия Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади. Ўтган ҳафтада Украина иккита IRIС-Т SLМ ва SLS зенит тизимларини олди. Йил охиригача мамлакатга яна иккита зенит тизими, пиёдалар жанговар машиналари, танклар ва артиллерия ўқ-дорилари етказиб берилади.

Аввалроқ Европа иттифоқи дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел Украинадаги уруш Ғарб ёрдамисиз 2 ҳафта ичида тугашини айтиб ўтганди.

“Кўпчилик бу можаронинг тезроқ тугашини хоҳлайди. Агар биз Украинани қўллаб-қувватлашни тўхтацак, 15 кундан сўнг уруш тугайди ва Путин ўз мақсадларига эришади. Бироқ биз украинлар учун шундай бўлишини хоҳлаймизми?”, деди Боррел.

Европа дипломатиясининг раҳбари бундай сценарий Европа иттифоқи учун мутлақо мақбул эмаслигини таъкидлади. У Украинадаги можаронинг европаликлар хавфсизлигига ҳам алоқаси борлигини айтди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *