Қўлда терилган пахта нархи 2500 сўм этиб белгиланди.
Ҳукумат томонидан бугундан бошлаб қўлда терилган 1 кг. пахта учун 2500 сўмдан тўлаш белгиланди.
«Бу нарх аҳолимизни даромадлари ошишига ҳам хизмат қилади. Масалан, бир оиладан 4 киши кунига 400 кг. пахта териб, 1 000 000 сўм ишлаб топса, бу қолган 20-25 кунлик теримда 20-25 млн. оилавий даромад дегани» дея таъкидланади Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ теримчилар қўлда терилган пахта нархидан норози бўлгани бўйича видеолар тарқалганди. Улар 1500 сўмлик нархга эътироз билдиришган.