• Пн. Май 12th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Россия вакилларига БМТ йиғилишига бориш учун АҚШ визаси берилмади – Dunyouzbeklari.Com


Россия вакилларига БМТ Бош ассамблеяси йиғилишида қатнашиш учун АҚШ визаси берилмади.

Россия делегациясининг бир қанча вакилларига БМТ Бош ассамблеяси биринчи қўмитаси йиғилишларида қатнашиш учун Америка визалари берилмади, деди Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Вершинин. 

Маълум бўлишича, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг Биринчи Қўмитаси ҳар йили юқори даражадаги ҳафталик  мунозаралар якунланганидан кейин йиғилади. Қўмита қуролсизланиш ва халқаро хавфсизлик масалалари билан шуғулланади.

«Ҳозир Бош Ассамблеянинг биринчи қўмитаси ўз ишини бошлади ва бизнинг барча вакилларимизга виза берилмади, биз буни мутлақо қабул қилиб бўлмайди, деб ҳисоблаймиз», деди Вершинин «Россия Сегодня» медиа гуруҳи томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *