Ўзбекистонга ўтган 8 ойда 12 мингдан ортиқ электромобиль олиб келинди. Импортнинг энг юқори улуши Хитой ҳиссасига тўғри келган.
Статистика агентлиги Ўзбекистоннинг электромобиль импорти кўрсаткичлари бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг январь-август ойларида хориждан қиймати 166,8 миллион долларга 12 913 та электромобиль импорт қилинган.
8 ойда Ўзбекистон энг кўп электромобил импорт қилган давлатлар:
- Хитой – 12 840 та;
- Қозоғистон – 22 та;
- Гонконг – 15 та;
- Германия – 12 та;
- БАА – 10 та;
- АҚШ – 9 та.