• Вс. Сен 6th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Япония ҳукумати парламентни тарқатиш тўғрисидаги қарорни имзолади


Япония ҳукумати навбатдан ташқари йиғилишида парламентни тарқатиб юбориш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Фото: Getty Images

Қайд этилишича, ҳужжат вазирлар маҳкамасининг барча аъзолари томонидан тасдиқланган. Кейинроқ парламентда Япония бош вазири Сигеру Исиба ва мухолифат партиялари раҳбарлари ўртасида мунозара ўтказилиши кутилмоқда. Баҳс 45 дақиқа ўрнига 80 дақиқа давом этади.

Шундан сўнг қуйи палатанинг йиғилишида унинг тарқатилиши эълон қилинади: палата раиси Фукусиро Нукага Ҳукумат бош котиби Ёшимаса Хаяши томонидан унга топширилган тарқатиш тўғрисидаги фармонни ўқийди.

Кейин ҳукумат яна йиғилиш ўтказади, йиғилиш давомида сайлов кампанияси 15 октябрда, қуйи палатага сайловлар эса 27 октябрда бошланишини расман белгилайди.

Сигеру Исиба 1 октябрда Япония бош вазири этиб тайинланиб, шу куниёқ янги ҳукумат тузган эди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *