Тошкентда меҳмонхона ва ресторан бизнеси соҳасидаги «HORECA EXPO UZBEKISTAN 2024» халқаро кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
8 октябрь куни «UzExpoCenter» кўргазма мажмуасининг биринчи павильонида меҳмонхона ва ресторан бизнеси соҳасидаги 1-халқаро ихтисослашган кўргазма «HORECA EXPO UZBEKISTAN 2024» нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
Кўргазма очилишида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳабов, Ўзбекистон Республикасидаги Германия Федератив Республикаси элчихонасининг Иқтисодий ҳамкорлик бўлими раҳбари – Мичаэл Wиммер ва Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари, Швейтсария ҳамкорлик дастури раҳбари – Андреан Финк нутқ сўзладилар.
Лентани кесиш маросимидан сўнг «HORECA EXPO UZBEKISTAN 2024» кўргазмаси иштирокчилари Марказий Осиё, Эвропа ва Осиёдан келган 50 дан ортиқ кўргазмачининг маҳсулотлари билан танишдилар. Улар меҳмонхона, ресторан бизнеси ва унга яқин соҳалардаги янги ишланмалар ва ютуқларни намойиш этдилар.
Кўргазма HoReCa (меҳмонхоналар, ресторанлар ва кафелар) соҳасининг етакчи вакилларини, шунингдек, меҳмонхона сектори учун ускуналар, технологиялар ва хизматлар тақдим этувчиларни бир жойга тўплади, бу эса тадбирни тажриба алмашиш, долзарб тенденцияларни муҳокама қилиш ва фойдали ҳамкорлик келишувларини тузиш учун ноёб майдонга айлантирди.
Кўргазманинг асосий мавзули йўналишлари:
- HoReCa учун ускуналар ва технологиялар;
- Технологик инновациялар;
- Овқат ва ичимликлар;
- HoReCa учун IT ечимлари;
- Мебеллар ва матолар таъминотчилари;
- Шахсий гигиена воситалари ва косметика таъминотчилари;
- Декор ва ички дизайн.
«HORECA EXPO UZBEKISTAN 2024» HoReCa мутахассислари учун муҳим воқеа бўлиб, 1000 дан ортиқ ташриф буюрувчини бирлаштирди. Асосий кўргазмачилар орасида қуйидаги мамлакатлардан компаниялар мавжуд:
- Ўзбекистон: AKSESORIUZ, EXELY, ERMAK, Hayleks Horeca, Light Technology, DAFNA, TORK, Hotel Line, Avangard Laundry
- Туркия: Diversity cosmetics
- Россия: ASKONA, Bronevik.com
- Германия: Grohe, Häfele
- Буюк Британия: HRS
- Хитой: JETPORT UNIVERSAL
- Грузия: GIS Tech Solutions
Кўргазма доирасида «Меҳмондўстлик саноатидаги инновацион тенденциялар» мавзусида халқаро конференция ва «Метрик асосидаги фронт-офис бошқаруви» мавзусида тренинг ташкил этилди. Ушбу тадбирларда HoReCa соҳасининг етакчи мутахассислари меҳмонхона ва ресторан бизнесини ривожлантириш бўйича ўз билим ва амалий тажрибалари билан ўртоқлашдилар.
Халқаро конференцияни Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев очиб берди.
Конференция иштирокчилари замонавий технологияларни бизнес жараёнларига жорий этиш бўйича янги бошқарув стратегиялари, маркетинг ёндашувлари ва муваффақиятли мисолларни муҳокама қилдилар.
Конференция дастурида қуйидаги мавзуларга бағишланган сессиялар ўтказилди:
I. Сессия – «Яшил технологиялар ва инвестициялар: Ўзбекистоннинг меҳмондўстлик соҳасида иқтисодий фойда ва барқарор ривожланиш»;
II. Сессия – «Меҳмондўстлик соҳасидаги лойиҳалар, брендлар ва инвестициялар»;
III. Сессия – «Келажак – рақамли меҳмондўстликдадир: технология Ўзбекистондаги ҲоРеCа саноатини қандай ўзгартиради»;
IV. Сессия – «Меҳмонхона савдоси ва маркетинги ҳақидаги бутун ҳақиқат»;
V. Сессия – «Инновацион гастрономик тенденциялар»;
VI. Сессия – «МИCЭ – қоидаларни ўзгартирадиган иқтисодий омил»;
VII. Сессия – «Инклюзивлик меҳмондўстлик саноатида талабни ошириш омили сифатида».
«HORECA EXPO UZBEKISTAN 2024» кўргазмасининг муҳим мавзуларидан бири меҳмонхона секторида яшил — экологик барқарор ечимларни жорий этиш бўлди. Кўргазма иштирокчилари экотуризм ва «яшил» технологияларни жорий этиш масалаларини муҳокама қилдилар, бу эса атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтиришга ва HoReCa соҳасида барқарор инфратузилма яратишга ёрдам беради. Экологик ечимларни меҳмонхона ва ресторан бизнесига муваффақиятли жорий этиш бўйича мисоллар намойиш этилди.
«HORECA EXPO UZBEKISTAN 2024» глобал иштирокчилар ўртасида билим ва тажриба алмашиш учун муҳим майдонга айланди, Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақасида меҳмонхона ва ресторан бизнесини ривожлантиришга ҳисса қўшди. Кўргазма халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш, янги инвестицияларни жалб қилиш ва меҳмонхона соҳасида хизмат кўрсатиш сифатини оширишга ёрдам беради. Тадбир Ўзбекистоннинг минтақадаги сайёҳлик ва меҳмонхона индустриясининг марказларидан бирига айланишига хизмат қилади.