“Манчестер Юнайтед” базасида машғулотларни махфий сақлаш учун девор қурилди.
The Sun нашрининг хабарига кўра, бсоҳ мураббий Эрик тен Ҳаг машғулотларни бегоналардан яшириш ва жамоа ўйинчиларини ҳимоя қилиш учун девор қурилишини сўраган.
“Улкан” оқ девор икки ҳафта олдин кўтарилган ва бу клубга 200 минг фунтга тушган.
Таъкидланишича, янги раҳбарият харажатларни қисқартириш бўйича қатъий чоралар кўрганидан сўнг, деворнинг нархи клуб ходимларининг норозилигига сабаб бўлган. Аввалроқ, клуб 250 кишини ишдан бўшатган эди.
“Қизил иблислар” АПЛда ортда қолган 7 турдан сўнг 8 очко билан 14-ўринда бормоқда.