• Пт. Ноя 8th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Кўп қаватли уйларнинг аҳоли яшаш уйлари билан оралиқ масофа сақланмай қурилиши норозиликларга сабаб бўлмоқда



Кўп қаватли уйларнинг қурилишига норозиликнинг аксари аҳоли яшаш уйлари билан оралиқ масофа сақланмаслиги билан боғлиқ. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги маълум қилди.

Айтилишича, якка тартибдаги уй-жойлар ҳудудида қўшимча кўп қаватли турар жойлар қурилишига рухсатномалар берилиши натижасида аҳолининг мурожаати кундан-кунга кўпаймоқда. Низоли масалалар аҳоли яшаш уйлари билан оралиқ масофа сақланмаслиги оқибатида юзага келаётган билан боғлиқ. Бу жиҳатлар Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларида кескин ошган.

Тизим ташкилотлари ва ҳудудий бошқармаларнинг жорий йилдаги фаолияти таҳлил этилганда бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқлангани маълум қилинди. Жумладан, ҳудудий “Архитектура-шаҳарсозлик” кенгашига киритилган лойиҳаларни кўриб чиқиш ва келишиш муддатлари сурункали равишда бузилган.

Энг қониқарсиз ҳудудлар:

Бухоро вилояти;
Қашқадарё вилояти;
Жиззах вилояти;
Тошкент вилоят;
Тошкент шаҳри.

Шунингдек, туман (шаҳар) қурилиш бўлимларининг объектнинг ихтисослигини ўзгартиришга берган рухсатномалари ўрганилганда:

20 та ҳолатда жами 280 950 метр2 нотурар жой объектлари ва унинг бутун эгаллаган ер участкаси ҳамда қурилиш қилинмаган бўш ер участкалари турар жой сифатида хусусийлаштирилган;
19 та ҳолатда 235 950 метр2 турар жой сифатида яшашга яроқсизлигига, рухсатнома бериш тегишли талаб ва шартларига мувофиқ берилмаган;
1 та ҳолатда 45 000 метр2 қурилиш қилинмаган бўш ер участкаси якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ихтисослиги ўзгартириб берилган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *