• Чт. Июл 17th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Сурхондарёда «Жигули» каналга тушиб кетди – Dunyouzbeklari.Com


Сурхондарёда ҳайдовчиси қўл тормозини кўтармаган «Жигули» каналга тушиб кетди (фото).

Сурхондарёнинг Жарқўрғон туманида «Жигули» каналга тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Маълум бўлишича, ҳодиса соат 09:00 атрофида туманнинг Гулистон МФЙ ҳудудида содир бўлган. Аниқланишича, ушбу кўчада яшовчи фуқаронинг «ВАЗ-2106» русумли автомашинаси каналга тушиб кетган ва бу тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобиль каналдан чиқариб олган. Автомобилда ҳеч ким бўлмаган. Маълум бўлишича, ҳайдовчи автомобилни қўл тормозини кўтаришни унутган.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *