• Пт. Ноя 8th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

10 октябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Dunyouzbeklari.Com


ТИВ раҳбари Афғонистоннинг Ўзбекистондаги янги элчисини қабул қилди

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Афғонистоннинг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси янги раҳбари Абдул Ғаффор Теравийни қабул қилди. Икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш, фойдаланилмаётган салоҳиятни рўёбга чиқариш, янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.


дайжест

Аброр Мирзо Олимов Марказий банк раиси ўринбосари бўлди

Президент фармони билан Аброр Мирзо Олимов Марказий банк раиси ўринбосари этиб тайинланди. У бунга қадар МБда департамент директори лавозимида фаолият юритган. Аввалги ўринбосар Шайхонтоҳур тумани ҳокими бўлганди.


дайжест

Шавкат Мирзиёев Ашхободга учиб кетди

Президент амалий ташриф билан Ашхободга жўнаб кетди. У ерда Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган халқаро форум бўлиб ўтади. Шу ойда Ўзбекистонда ҳам шоир ва мутафаккирнинг юбилейи нишонланади.


дайжест

Бухородаги янги халқаро аэропорт ўтказувчанлиги икки баравар оширилади

Президент Бухоро халқаро аэропорти қурилиши режаси билан танишди. У янги аэропортда ўтказувчанлик қобилиятини 2 баробар ошириб, соатига 8 та самолёт келиш-кетишига имконият яратиш зарурлигини таъкидлади.


дайжест

Қўлда терилган 1 кг пахта учун 2500 сўм ҳақ тўланади

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги қўлда терилган пахтанинг ҳар бир килограмми учун 2500 сўмдан ҳақ тўланишини маълум қилди. Бу учун Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан фермерга имтиёзли кредит берилади.


дайжест

Янги Бухоро аэропорти шаҳар марказидан 26 км узоқликда, 307 гектар майдонда қурилади

Янги Бухоро халқаро аэропортини қуриш учун 307 (айрим маълумотларга кўра, 380) гектар ер майдони ажратилиши кўзда тутилмоқда. Мажмуа шаҳар марказидан 26 км узоқликда жойлашади.


дайжест

Сентябрда пойтахтдаги ўртача таъмирланган хонадонлар ижара нархи 2,8 фоизга ошди — МҲТИ

Сентябрда Тошкентда уй-жойлар учун ижара нархларининг ошиши давом этди. Пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар учун ўртача ижара нархлари августга нисбатан 2,8 фоизга, тўлиқ таъмирланган хонадонларники эса 1,4 фоизга ошди.


дайжест

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги қонунчилик ЖССТ талабларига мослаштирилади

Президентга олиб кирилган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасига оид тақдимотга кўра, халқаро тан олинадиган лабораторияларни кўпайтириш, 10 та янгисини ташкил қилиш, соҳадаги қонунчиликни ЖСТ талабларига мослаш режалаштирилмоқда. Давлат раҳбари кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришни буюрди.


дайжест

«Энди кимга мурожаат қилишимиз керак, президентгами?» — «Док-1 Макс» иши жабрланувчилари товон пули борасидаги мавҳумликдан норози

«Док-1 Макс» иши жабрланувчилари фойдасига жами 75,6 млрд сўм миқдорида маънавий зарар ундириш ҳақида суд қарори чиққанди. Ҳозиргача 2,5 млрд сўм тўланган, аммо қолган сумма тақдири мавҳум. Жабрланувчиларнинг ота-оналари бундан норози; улар тўлиқ сумма тезроқ ундирилишини сўрамоқда.


дайжест

«Лойсувоқ Тошкентни тош шаҳарга айлантирган инсонларга бағишланади». Меъмор Валерий Ғаниев — «Жасорат» мажмуасининг қурилиши тарихи ҳақида

Тошкентда 1976 йилнинг 20 май куни «Жасорат» меъморий-ҳайкалтарошлик мажмуаси очилган. У 1966 йил апрелида юз берган зилзила маркази ўрнида қурилган. «Dunyouzbeklari.Com» мажмуа муаллифларидан бири — архитектор Валерий Ғаниев билан бронза ва гранитдан кимнинг жасорати абадийлаштирилгани ҳақида суҳбатлашди.


дайжест

Тошкентда ҳаво ифлосланиши ҳар йили 3000 дан ортиқ кишининг бевақт ўлимига сабаб бўлмоқда — Жаҳон банки ҳисоботи

Тошкентда PM2,5 майда заррали чанглар таъсири оқибатида йилига 3042 киши бевақт вафот этмоқда. Жаҳон банки ҳисоботида қайд этилишича, аҳоли саломатлигига етказилаётган зарар 488,4 млн долларга баҳоланмоқда. Пойтахт аҳолисининг 83 фоизи ҳавоси юқори даражада ифлосланган ҳудудларда истиқомат қилади.


дайжест

Тошкентда прокуратура терговчиси жиноят ишини ҳал қилиб бериш учун 40 минг доллар пора олиб, қочиб кетди

Тошкент шаҳрида прокуратура катта терговчисига қидирув эълон қилинди. У фуқародан жиноят ишини ҳал қилиб бериш эвазига 40 минг доллар олиб, қочиб кетган.


дайжест

Хотини қиз туғса, чиқиндига ташлаб юборишини айтган блогерга жиноят иши қўзғатилди

Тармоқларда Sardor gangster тахаллуси билан чиқишлар қилган блогернинг хотини қиз туғса, фарзандини чиқиндига ташлаб юборишини айтган видеоси тарқалди. Блогер танқидга учраганидан сўнг узр сўради. Унга хотин-қизлар қадр-қимматини беодоблик билан таҳқирлагани учун жиноий иш очилди.


дайжест

Қашқадарёда Mercedes-Benz ва Labo тўқнашувида икки киши ҳалок бўлди

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида Mercedes-Benz машинаси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, Labo билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида Labo ичидаги икки нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.


дайжест

Тошкент ИИББ мухлисларни Ўзбекистон — Эрон футбол ўйинига вақтлироқ келиш ва жамоат тартибини сақлашга чақирди

Тошкент шаҳар ИИББ футбол мухлисларини Ўзбекистон-Эрон терма жамоаларининг «Бунёдкор» стадионида бўладиган учрашувига эртароқ келиш ва жамоат тартибини сақлашга чақирди. ЎФА мухлисларга майдонга тушиш қатъиян ман этилганини эслатди.


дайжест

Самарқандда 3 та машина иштирокидаги ЙТҲда ҳайдовчи ҳалок бўлди

Самарқанд шаҳрида юқори тезликда ҳаракатланган Range Rover автомобили Lacetti ва Damas`ни уриб юборди. Оқибатда ҳайдовчилардан бири вафот этди.


дайжест

Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Шерзоджон Полвонов Фарғона вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди. У бунга қадар Маҳаллалар уюшмасида бошқарма бошлиғи вазифасида ишлаган.


дайжест

200 минг сўмга ижара автомобиль ва уч кишининг ўлими: Наманганда ўқувчилар иштирокидаги ЙТҲ тафсилотлари

Наманганда Gentra автомашинасини ижарага олган 5 нафар ўқувчи катта тезликда йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб кетиб, юк машинаси билан тўқнашганди. Улардан 3 нафари вафот этди. Бу йил бошидан буён шаҳарда машина ижарага олган ўқувчилар иштирокида содир бўлган тўртинчи ЙТҲ бўлди, деб ёзади Kun.uz.


дайжест

АҚШдаги элчихона Флоридадаги тўфон туфайли ўзбекистонликларни эҳтиёт чораларини кўришга чақирди

Ўзбекистон элчихонаси АҚШнинг Флорида штатидаги ўзбекистонликларни «Милтон» тўфони сабаб эҳтиёт чораларини кўришга чақирди. Тез ёрдам керак бўлганида ваколатхона ва штатдаги ёрдам хизматларига мурожаат қилишлари сўралди.


дайжест

Қашқадарёда шифохона 2,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Қарши шаҳридаги она ва бола саломатлиги маркази 4 дона чиллер совутиш тизимини электр тармоғига ноқонуний улаб, 2,1 млрд сўм зарар келтиргани маълум бўлди.


дайжест

АҚШ Ўзбекистонга 435 минг долларлик озиқ-овқат ёрдамини етказиб берди

АҚШ ўзининг USAID дастури орқали 435 минг долларлик 131 тонна озиқ-овқат ёрдамини Ўзбекистонга етказди. Мазкур инсонпарварлик ёрдами 145 дан зиёд ижтимоий муассасаларга ҳамда аҳолининг эҳтиёжманд қатламига тарқатилади. Бу орқали 33 мингдан ортиқ инсонни қамраб олиш режалаштирилган.


дайжест

Ўзбекистоннинг тўртта вилоятида сел келиши хавфи эълон қилинди

11 ва 13−14 октябрь кунлари республиканинг тўртта вилоятидаги тоғли ҳудудларда кутилаётган ёмғирлар сабабли сел-сув тошқинлари юз бериши мумкин.


дайжест

Ўзбекистон — Эрон футбол учрашуви сабаб «Бунёдкор» стадиони яқинидаги кўчаларда ҳаракат чекланади

Футбол бўйича Ўзбекистон ва Эрон учрашуви сабаб соат 22:00 гача Тошкентнинг Чилонзор, Чўпонота ва Бунёдкор кўчасининг бир қисмида транспорт ҳаракати чекланади.


дайжест

Тошкентда ҳар бир туманнинг бош режаси ишлаб чиқилади — пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов

Пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов президент шаҳардаги ҳар бир туманнинг бош режаларини ишлаб чиқиш таклифини берганини маълум қилди. Шунингдек, Тошкентда архитекторлар тайёрлаш учун шаҳарсозлик институти, тирбандликларни бартараф этиш бўйича Йўлларни бошқариш департаменти ташкил этиш режаси айтилди.


дайжест

Тошкент метрополитени 2025 йилда 10 та махсус вентилятор сотиб олади

Тошкент метрополитенининг вентиляция тизими икки йилдан буён таъмирланмоқда. Таъмирлаш ва созлаш ишлари йўловчилар оқими ошгани ва вентиляция қурилмалари узоқ йиллардан бери узлуксиз ишлаб келаётгани боис бошланган. 2025 йилда 10 та янги вентилятор харид қилиш режалаштирилган.


дайжест

Қашқадарёда пахта теримига чиқмаганларга бола пули берилмаслигини айтган маҳалла раиси жаримага тортилди

Шаҳрисабз туманидаги «Пахтакор» МФЙ раиси Telegram`даги гуруҳда ишсиз фуқароларни пахта теришга чақириб, келмаганларга бола пули берилмаслигини айтди. Ҳолат бўйича маҳалла раисига чора кўрилди, у фуқароларни мажбурий меҳнатга ундагани учун 18,7 млн сўм жаримага тортилди.


дайжест

Тошкентда биринчи Марказий Осиё университетлари форуми бўлиб ўтади

16−17 октябрь кунлари Тошкентда биринчи Марказий Осиё университетлари форуми бўлиб ўтади. 200 дан ортиқ делегатлар олий таълимнинг долзарб масалаларини муҳокама қилади. Форум арафасида таниқли олимлар, жумладан, иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори Жан Тиролнинг маърузаси режалаштирилмоқда.


дайжест

Сайловолди навбатдаги теледебатда нималар ҳақида гапирилди?

Ўзбекистонда парламент сайлови олдидан 4 октябрь куни навбатдаги теледебат бўлиб ўтди. Унда партия вакиллари иштирок этиб, ўз дастурлари ҳақида сўзлади, сайловчилардан келган ҳамда рақиблари томонидан берилган саволларга жавоб қайтаришди. Дебат қандай ўтгани ҳақида ушбу мақолада танишишингиз мумкин.


дайжест

Болалар кўз ўнгида мушукни деразадан улоқтирган ўқитувчи жаримага тортилди

Тошкентда ўқитувчи ўқувчилари кўз ўнгида иккинчи қават деразасидан мушук улоқтирди. Оқибатда мушук кўплаб жароҳатлар туфайли нобуд бўлди. Суд ўқитувчини БҲМнинг бир баравари (375 минг сўм) миқдорида жаримага тортди.


дайжест

Давлат симфоник оркестри юбилейини катта фестиваль билан нишонлайди

Ўзбекистон давлат консерваториясида Давлат симфоник оркестрининг 10 йиллигига бағишланган фестиваль бўлиб ўтади. Дастурдан Густав Малер, Эдвард Григ ва бошқа бастакорларнинг асарларидан иборат концертлар ўрин олган бўлиб, унда маҳаллий ва хорижий яккахонлар иштирок этади.


дайжест

Ўзбекистон футбол терма жамоасининг Олимпиададаги иштироки ҳақидаги «Dunyouzbeklari.Com» фильми ноябрь ойида намойиш этилади

«Dunyouzbeklari.Com»нинг Ўзбекистон футбол терма жамоасининг Париж ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокига бағишланган «Кўринмас медаль» номли илк ҳужжатли фильми премьераси ноябрь ойида бўлиб ўтади. Сўнгра уни нашр саҳифаларида томоша қилиш мумкин бўлади.


дайжест

Адабиёт бўйича Нобель жанубий кореялик ёзувчи Хан Кангга берилди

Адабиёт бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти жанубий кореялик ёзувчи Хан Гангга тарихий жароҳатларга қарши курашадиган ва инсон ҳаётининг нозиклигини очиб берадиган таъсирли шеърий насри учун берилди.


дайжест

Ер юзида ёввойи ҳайвонлар сони 50 йилда 73 фоизга камайди

Бутунжаҳон ёввойи табиат жамғармаси (WWF) тадқиқотига кўра, сўнгги ярим асрда сайёрадаги ёввойи ҳайвонларнинг сони 73 фоизга камайди. Ёввойи табиат учун асосий таҳдидлар инсон фаолияти натижасида яшаш муҳитининг деградацияси ва йўқолишидир.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *