• Пн. Фев 17th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

“Таркибда муаммолар бўлди”  — Дарё Янгиликлари


Ўзбекистон миллий жамоаси ёрдамчи мураббийи Владо Радманович ЖЧ—2026 саралаши 3-туридан ўрин олган Эрон (0:0) билан ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида ўз фикрларини билдирди.

Фото: “ЎФА”

“Учрашуб қийин бўлишини билардик. Ғалаба қозонишга имкониятлар 50 га 50 эди. Жалолиддин Машариповда яхши имконият бўлди, рақиб ҳам вазиятлар яратди. Қўллаб-қувватлаган мухлислар ва ОАВ ходимларига раҳмат. 

Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Олдинда 7 та баҳс бор. БААга қарши ўйинда ҳам шундай мухлисликни кутиб қоламиз”, деди Радманович.

Мураббий ҳакамларнинг ҳаракатлари ва футболчиларнинг жисмоний ҳолати ҳақида гапирди.

“Мураббийлар учун ҳакамлар ҳақида гапириш нотўғри. Ҳамма ўз ишини қилгани маъқул. 

Катанес билан учрашув давомида гаплашиб турдик, аммо бу барибир унинг захира ўриндиғида бўлишига тенг келмайди. 

Рақиб камчиликда қолгач, яхши ўйнагани тўғри. Бу — бизнинг хатомиз. Сабаблардан яна бири — футболчиларнинг жисмоний ҳолати. 3 кун ичида барчани бир хил формага келтириш қийин. 

Таркибда муаммолар бўлди. Остон Ўрунов тайёрлигини айтганди, аммо текширувлар унинг 90 дақиқа ўйнай олмаслигини кўрсатди. Шу сабаб вазиятдан келиб чиқиб ўйнадик”, деди мураббий. 

Маълумот учун, ушбу учрашувга 34 мингг яқин мухлис ташриф буюрди.

Ўзбекистон миллий жамоаси 15 октябрь куни БАА термасини қабул қилади. Учрашув “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *