• Пт. Ноя 8th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкентда Spark ва Matiz тўқнашишидан бир киши ҳалок бўлди — Дарё Янгиликлари


Тошкентнинг Олмазор туманида Spark ва Matiz тўқнашишидан бир киши ҳалок бўлди.

Фото: Тошкент шаҳар ЙҲХБ

Пойтахт ЙҲХБ матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳодиса 10 октябрь куни соат 23:30 ларда Нурафшон кўчасида содир бўлган. 1984 йилда туғилган Б.Қ. бошқарувида бўлган Spark ва 2004 йилда туғилган I.Т. бошқарувида бўлган Matiz тўқнашган.

ЙТҲ натижасида Spark ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. Ушбу машина ичида бўлган икки нафар йўловчи ҳамда Matiz ҳайдовчисига биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *