Илҳом Собиров Андижон вилояти ҳокимининг инвестициялар, саноат ва савдо масалалари бўйича ўринбосари бўлди.
Илҳом Собиров Андижон вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Илҳом Собиров 1974 йилда Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида туғилган. 1996 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини, 2003 йилда Гулистон давлат университетини, 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият курилиш академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида «Ўзчармсаноат» АЖда бош техник, мутахассис, бош муҳандис, бўлим бошлиғи ўринбосари, Вазирлар Маҳкамасида шўъба мудири каби лавозимларда ишлаган.
Ушбу лавозимига тайинлангунига қадар «Ўзчармсаноат» уюшмаси стандартлар ва инновацияларни жорий қилиш ҳамда грантларни жалб қилиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.