Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрига ташрифи доирасида Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди (фото).
Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрига ташрифи доирасида Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовни шоир ва мутафаккир Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган халқаро форум юксак даражада ўтказилгани билан самимий муборакбод этди.
Суҳбатда Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш, кўп қиррали ҳамкорликни, айниқса сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда чуқурлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалаларни ҳам кўриб чиқдилар. Бўлажак олий даражадаги мулоқотлар режаси ҳам муҳокама қилинди.
Давлат раҳбари Туркман халқининг етакчисига Махтумқулининг ўзбек тилида нашр этилган танланган асарлари тўпламини совға қилди.