Тошкент шаҳрида янги турдаги автобус бекатлари ўрнатилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, янги турдаги бекатлар 2 хил ўлчамда ишлаб чиқарилади. Улардан бири 3,2 метр, иккинчиси эса 6,50 метр узунликда бўлади.

Бекатлар маҳаллий ишлаб чиқарувчи томонидан тайёрланмоқда. Уларда замонавий мультимедиа тизимлари ва тезкор чақирув тугмалари мавжуд бўлади.

Мосламанинг 80% қисми металлдан тайёрланади. Шунингдек, 10% қисми пластик, 30% эса ойнадан бўлади. Ўриндиқлар ёғочдан тайёрланиши айтиб ўтилган.

Бекатдаги ойна -25 даража совуқ ҳамда +60 даража иссиққа бардош бера олади. Ойна чидамлилигини ошириш учун 800 даража ҳароратда тобланади. Унинг қалинлиги 12 мм.

Қурилмага тезкор чақирув хизмати учун тугма ўрнатилмоқда. Бу орқали ички ишлар органларига мурожаат қилиш мумкин. Шу билан бирга, видеокузатув камераси ўрнатилади.