• Пн. Ноя 4th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Икки ҳудудда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди


Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳамда Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Маълум қилинишича, Оҳангарондаги “Чинор” ЙПХ масканида Фарғона—Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган Epica автомашинаси тўхтатилиб кўздан кечирилганида, йўловчи М.О. 37 дона “Регапен” ва 2 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланган. 

Ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. 

Шунингдек, Термиз шаҳридаги “Г.С.” хусусий корхонасига қарашли дорихона сотувчиси А.Т. таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган 3 та капсула “Омнадрен” нолми дори воситасини 120 минг сўмга сотган вақтида ушланди.

Ушбу дорихонадан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 850 дона “Карбамазепин” ва 22 дона “Омнадрен ” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Фарғона вилоятининг Бувайда тумани, Хоразм вилоятининг Урганч шаҳри, Сурхондарё вилоятининг Олтинсой ҳамда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманларида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси фош этилган эди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *