Тошкентда кредитга олинган «L9» автомобилини гаровга қўймасдан сотиб юборганларга жиноят иши қўзғатилди. Улар банкка салкам 600 млн сўм зарар етказган.
Тошкентнинг Миробод туманида кредитга олинган «L9» машинасини сотиб юборганларга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Миробод тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда фуқаролар С.В. У.Д. ва А.И. ўзаро тил бириктириб, тижорат банки филиалидан А.И.га машина олиш учун кредит олишгани аниқланган.
Улар харид қилинган «Lixiang L9 Max» машинасини гаровга тақдим этмасдан, бошқа бир фуқарога сотиб юбориб, банк манфаатларига 587,4 миллион сўм зарар етказган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.