• Вт. Июл 15th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Президент Махтумқули Фироғийга бағишланган халқаро форумда қатнашди – Dunyouzbeklari.Com


Шавкат Мирзиёев Ашхободда туркман шоири Махтумқули Фироғийга бағишланган халқаро форумда иштирок этди (фото).

Шавкат Мирзиёев 11 октябрь куни Ашхобод шаҳрида туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган “Замон ва цивилизацияларнинг ўзаро боғлиқлиги – тинчлик ва тараққиёт асоси” мавзусидаги халқаро форумда иштирок этди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов раислигида ўтган тадбирда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Эрон, Покистон, Мўғулистон, Арманистон давлат раҳбарлари, хорижий мамлакатлар парламентлари раҳбарлари ва юқори мартабали вакиллари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар бошлиқлари иштирок этди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев ўз нутқида форумнинг ўтказилиши халқлар ўртасидаги биродарлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини мустаҳкамлаш, мамлакатларни бир-бирига янада яқинлаштириш, маънавий меросни бутун дунёга тарғиб қилиш йўлида амалий қадам бўлишини  таъкидлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон етакчиси Туркманистон ташаббуси билан БМТ Бош ассамблеяси томонидан эълон қилинган «Халқаро тинчлик ва ишонч йили» доирасида 2025 йил Ашхобод шаҳрида глобал саммит ўтказилишини қўллаб-қувватлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Туркманистон раҳбари Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистон Президентига мазмунли нутқ ҳамда Махтумқули Фироғий хотирасини абадийлаштириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар учун миннатдорлик билдириб, туркман шоири ва мутафаккири таваллудининг 300 йиллиги муносабати билан медаль билан мукофотланишини маълум қилди. Тадбир ниҳоясида форумнинг якуний ҳужжати қабул қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *