Тошкентнинг Олмазор туманида «Spark» ва «Matiz» автомобиллари тўқнашиб кетди. Оқибатда ҳайдовчилардан бири воқеа жойида ҳалок бўлган.
Тошкентда 10 октябрь куни содир бўлган ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, воқеа Олмазор тумани Нурафшон кўчасида соат 23:30 атрофида юз берган. 1984 йилда туғилган ҳайдовчи Б.Қ. бошқарувида «Spark» 2004 йилда туғилган И.Т.нинг «Matiz» машинаси билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида «Spark» ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган. Шунингдек, автомашина ичида бўлган 2 нафар йўловчи ҳамда «Matiz» ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.