• Сб. Ноя 8th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Наманган ва Андижонда “свет”дан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди


Наманган вилоятининг Норин тумани ва Андижон вилоятининг Андижон шаҳрида энергия ресурсларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Маълум қилинишича, Норин туманида фуқаро Б.У. туман ЭТК монтёри Ш.А. билан ўзаро тил бириктириб, хонадонида ўрнатилган уч фазали электр ҳисоблагични ҳисоб дастурига киритмасдан жами 319,3 млн сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланган.

Шунингдек, Андижон шаҳрида фуқаро Ж.А. “Юксалиш” МФЙ ҳудудидаги фуқаро О.А.га тегишли спорт клуби биносида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 226,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • Аввалроқ Андижонда жами 612 млн сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.
  • Фарғона вилоятида 5 та новвойхона томонидан 771 млн сўмдан зиёд табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *