• Ср. Ноя 13th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Қишлоқ хўжалиги ерлари аукцион орқали ижарага берилади – Dunyouzbeklari.Com


Қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага беришда онлайн аукциондан фойдаланилади. Президент бу бўйича тегишли қонунни имзолади.

Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Телеграм-каналида маълум қилинди.

Қонунга кўра, Ер кодексига ва бошқа қонунларга ижарага олувчи томонидан ижарага олинган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига бўлган ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ер участкасидан фойдаланиш мақсадлари ўзгартирилмаган ҳолда бошқа шахсга ўтказилиши (қайта ижарага берилиши) мумкинлигини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришда очиқ электрон танлов ўрнига электрон онлайн-аукционлар жорий этилиши белгиланмоқда.

Бундан ташқари, энг яхши таклифни танлаб олиш йўли билан аниқланадиган йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахсларга ер участкаларини тўғридан-тўғри ижарага беришда ижарага олувчи томонидан Давлат бюджетига маблағлар тўланиши назарда тутилмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *