• Чт. Ноя 7th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Украина илк бор Россия билан аччиқ муросалар эҳтимолини кўриб чиқмоқда — Дарё Янгиликлари


Украина расмийлари можарога барҳам бериш сценарийсини муҳокама қилмоқда, дея Der Spiegel украиналик юқори мартабали амалдорга таяниб хабар берди.

Фото: AP Photo

Мазкур сценарийга кўра, мамлакат Россия армияси назоратидаги ҳудудларни унга беришни кўриб чиқмоқда.

“Бизнинг ғалаба Россиянинг сўзсиз таслим бўлишида деб ҳисоблаймиз. Аммо имтиёзларсиз бу мумкин эмас. Келишув, жумладан, Россия учун ҳам фойдали бўлиши керак”, деди Der Spiegel суҳбатдоши.

Расмийнинг таъкидлашича, АҚШнинг Украинани қўллаб-қувватлаш даражаси “аста-секин, лекин албатта пасаяди”. Унинг сўзларига кўра, Дональд Трамп ва Камала Ҳаррисдан қай бири сайловда ғалаба қозонишидан қатъи назар, бу содир бўлиши аниқ.

Украина расмий равишда ҳарбий ҳаракатларни тугатиш учун ҳудудни беришни рад этмоқда.

14 июнь куни Россия президенти Владимир Путин Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича Қрим, ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожье вилоятларининг Россия ҳудуди сифатидаги мақомини тан олиш, Украинанинг қўшилмаслик ва ядро қуролидан холи мақомини мустаҳкамлаш, уни демилитаризация ва денацификация қилиш, шунингдек, Россияга қарши санкцияларни бекор қилишни назарда тутувчи янги тинчлик таклифларини илгари сурган эди.

Financial Times нашри Украина расмийлари Ғарб билан суҳбатда “хавфсизлик учун ер” тамойили бўйича мумкин бўлган музокараларга нисбатан прагматик позицияни эгаллай бошлагани ҳақида маълум қилган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *