• Сб. Июл 19th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Бетербиев Бивол устидан ғалаба қозонди ва мутлақ чемпионга айланди 


Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида жойлашган Кингдом Арена мажмуасида профессионал бокс оқшоми ташкил этилди.

Фото: Getty Images

Марказий жангда ярим оғир вазн тоифасида WBC, WBO ва IBF камарлари соҳиби, россиялик Артур Бетербиев мазкур вазн тоифасида WBA ва IBO камарлари соҳиби бўлиб турган ҳамюрти Дмитрий Биволга қарши рингга кўтарилди.

Жанг 12 раунд давом этди ва Бетербиевнинг ғалабаси билан якунланди. Ушбу баҳсда 114-114, 115-113, 116-112 ҳисобида Бетербиев профессионал боксдаги 21-ғалабасини нишонлади. Бу унинг муддатидан олдин тугамаган биринчи жанги ҳисобланади. Шу тариқа Бетербиев олтита камар соҳибига айланди — WBA, WBO, WBC, IBF, IBO, The Ring.

Унинг рақиби Бивол ўзининг биринчи мағлубиятини қабул қилди. Жанггача у 23 та жангда ғалаба қозонган (12 тасини нокаут билан) эди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *