UFC бўйича Лас-Вегасда (АҚШ) Vegas 98 турнири ўтказилмоқда.
Мусобақанинг прелим карди ўз якунига этди.
Карднинг сўнгги жангида ўзбекистонлик аралаш якка кураш устаси Рамазон Темиров октагонга кўтарилди. UFC‘даги дебют жангида унга америкалик Си Жей Вергара рақиблик қилди.
Ўзбекистонлик спортчи жанг бошидан айланма оёқ зарбаларини беришга ҳаракат қилди. Оёқ билан ҳужумлар фойда бермагач, Рамазон қўл билан ҳужумга ўтди. Чап қўл билан берилган зарбалардан бири рақибни мувозанатдан чиқариб юборди. Вергара ўзига келишга ҳаракат қилди, аммо Темиров бошлаган “ишини” охиригача етказиб қўйишни хоҳлади ва ҳакамни биринчи раунддаёқ жангни тўхтатишга мажбур қилди.
Шу тариқа Рамазон ўзининг UFC’даги биринчи жангида рақибини нокаут орқали мағлубиятга учратди.