Футбол бўйича Миллатлар Лигасининг 3-турида Португалия Польша устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Криштиану Роналду ўйиннинг 37-дақиқасида ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Ҳужумчи терма жамоа билан бирга 100-расмий ўйинда ғалаба қозонган илк футболчига айланди. Шунингдек, Роналду ўртоқлик ўйинларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда 131 та ғалабага эришиб, Серхио Рамоснинг рекордини такрорлади.
Криштиану фаолиятидаги 906-голга муаллифлик қилди. Жорий мавсум 39 ёшли футболчи 12 та ўйинда иштирок этиб, 11 та голга муаллифлик қилди.
Терма жамоаларда урилган голлар бўйича Роналду ҳамон етакчилик қилмоқда (133 та гол). Иккинчи ўринда бораётган Лионель Месси ҳисобида эса 109 та гол мавжуд.