• Пт. Мар 6th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Самарқандда Damas йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб ағдарилди


Самарқанд вилоятининг Жомбой тумани, «Деҳқонобод» МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1069 км да 13 октябрь куни соат 9:30 ларда ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ хабар берди.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ

Маълум қилинишича, Damas автомашинаси ҳаракат давомида рул бошқарувини йўқотиши оқибатида йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа келиб урилган ва ағдарилган.

Оқибатда Damas ҳайдовчиси тан жароҳатлари олиб туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жомбой тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Самарқандда содир бўлган ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи жароҳатлангани ҳақида хабар берилганди.

Қашқадарёда икки автомобиль тўқнашувидан тўрт киши вафот этгани, Самарқандда содир бўлган ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи вафот этгани хабар қилинганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *