• Сб. Ноя 9th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистоннинг катта қисмида 14 октябрь куни ёмғир ёғиши кутилмоқда – Dunyouzbeklari.Com


«Ўзгидромет» Ўзбекистоннинг бир нечта ҳудудида 14 октябрь куни ёмғир ёғиши кутилаётгани ҳақида хабар бериди. Ҳаво ҳарорати ҳудудларга қараб сезиларли даражада фарқ қилади, бироқ аксарият жойларда шамолнинг кучайиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда.

«Ўзгидромет» Ўзбекистоннинг бир нечта ҳудудида 14 октябрь куни ёмғир ёғиши кутилаётгани ҳақида хабар бериди. Ҳаво ҳарорати ҳудудларга қараб сезиларли даражада фарқ қилади, бироқ аксарият жойларда шамолнинг кучайиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Фото: Dunyouzbeklari.Com

Тошкент шаҳри: ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-12 даража, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм: ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво бир оз булутли бўлади. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, айрим жойларда 0…-2 даража совуқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий: Ҳаво бир оз булутли, кечга томон айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 метр/секунд тезликда. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 13-18 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари: баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 метр/секунд. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 15-20 даража илиқ.

Қашқадарё вилояти: ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 20-25 даража илиқ.

Сурхондарё вилояти: ёғингарчилик кутилмайди, шамол 7-12 метр/секунд тезликда. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 20-25 даража илиқ.

Фарғона водийси: Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 5-10 метр/секунд. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 15-20 даража илиқ.

Тоғли ҳудудлар: баъзи жойларда ёмғир ёғиши ва айрим юқори тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Шамол 13-18 м/с гача кучайиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси ва кундузи 5-10 даража.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *