• Вт. Июл 15th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистон давлатларнинг космик фазони тадқиқ қилиш ва фойдаланиш тўғрисидаги шартномага қўшилди


Президент Космик фазони, шу жумладан, Ойни ва бошқа самовий жисмларни тадқиқ қилиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича давлатларнинг фаолияти принциплари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақидаги қонунни имзолади.

Фото: NASA

Ушбу қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 2 июлда қабул қилиниб, Сенат томонидан 15 августда маъқулланганди.

Айни пайтда Ўзбекистон халқаро аренада ривожланган давлатлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, мустаҳкамлаш, халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ миллий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда космик фаолиятни амалга ошириш, шунингдек, технологиялар трансферини жадаллаштириш мақсадида халқаро ташкилотларга аъзо бўлиши ҳамда халқаро ҳуқуқ нормаларига асосланган ҳужжатларни қабул қилиши ёки қўшилиши долзарб масалалардан бирига айланмоқда.

Шартнома 1967 йил 10 октябрда кучга кирган ва 2024 йил ҳолатига кўра, унга 114 та мамлакат қўшилган.

Шартноманинг ратификация қилиниши Ўзбекистоннинг космик фазони тадқиқ қилиш ва ундан фойдаланиш, космоснинг барча ҳудудлари ва осмон жисмларига эркин кириш, шунингдек, халқаро космик лойиҳаларда, ресурслар ва билимлар алмашинувида қатнашиш имкониятларини очиб беради.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *