• Вс. Ноя 10th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонда янги ҳафта ёмғирли ва шамолли бўлиши кутилмоқда – Dunyouzbeklari.Com


Баъзи вилоятларда ёмғир ёғиши ва шамол кучайиши мумкин. Баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли ҳам бор.

Синоптиклар 14-16 октябр кунлари Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Баъзи вилоятларда ёмғир ёғиши ва шамол кучайиши мумкин. Баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли ҳам бор.

Фото: «Dunyouzbeklari.Com»

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда, 16 октябрда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +0…+5, кундузи +10…+17 даража бўлиши кутилмоқда.

Бухоро ва Навоий вилоятида 14 ва 15 октябрда ёмғир ёғиши мумкин, 16 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +3…+10, кундузи +13…+20 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида 14-15 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, 16 октябрда эса ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +3…+13, кундузи +13…+20 даража бўлади.

Қашқадарё вилоятида 14-15 октябрда ёмғир ёғиши мумкин, 16 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +5…+15, кундузи +18…+23 даража бўлади.

Сурхондарё вилоятида 15 октябрда ёмғир ёғиши мумкин, қолган кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +5…+15, кундузи +18…+23 даража бўлиши кутилмоқда.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5…+15, кундузи +13…+23 даража.

Тоғли ҳудудларда 14-15 октябрда кучли ёмғир ёғиши ва қорга айланиши мумкин. Шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +0…+10 даража атрофида бўлади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *