• Пт. Ноя 8th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

“Толибон” Термиздаги бозорда мусиқа қўймасликка чақирди — ОАВ


“Толибон” расмийлари Ўзбекистондан Термиздаги умумий бозорда концерт ва мусиқий дастурларни бекор қилишни сўради. Бу ҳақда манбаларга таяниб, Atlaspress хабар берди.

Фото: Atlasпресс

Акс ҳолда Афғонистон фуқароларига ушбу умумий бозорга киришга рухсат этилмайди. Термиздаги қўшма чегара бозорига Афғонистон фуқаролари визасиз бориши мумкин. Ташриф буюрувчилар учун мусиқа дастурлари ташкил этилиб, кечалари ўзбек санъаткорлари ҳам концерт берган ҳолатлар бўлган.

“Толибон” мусиқий дастурлар ўтказилишига қарши ва Ўзбекистон ҳукуматидан бундай дастурларни ўтказишга йўл қўймасликни сўраган, дейди манбалар.

Август ойида Сурхондарё вилоятида Термиз халқаро савдо маркази ўз ишини бошлади. “Толибон” ва Ўзбекистон ўртасидаги келишувга кўра, Афғонистон фуқаролари ушбу бозорда визасиз 15 кун давомида қолиб, саёҳат қилиши мумкин.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *