• Вс. Апр 20th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ишга кириш ҳақидаги аризасини 48 йил кутган аёл ниҳоят жавоб олди


Ўз орзусидаги иш учун ариза берган Тизи Ходсон деярли ярим аср кутишига тўғри келди.

70 ёшли Тизи Ходсоннинг 1976 йил январ ойида мото-каскадёр бўлиш учун ёзган мактуби 48 йил давомида почта бўлими тортмасида қолиб кетганини билиб, ҳайратда қолди.

Ушбу йиллар давомида у Африкага кўчиб ўтди, илонларни қўлга ўргатувчи ва от боқувчи бўлиб ишлади, учишни ўрганди. Ставертондаги Tiger Airways авиакомпаниясида аэробатик учувчи ҳамда учиш бўйича инструктор сифатида фолият юритди.

Мактубнинг юқори қисмида қўлда ёзилган ёзув бор эди, унда шундай дейилган: «Стейнс почта бўлими томонидан кеч етказиб берилмоқда. Почта тортмаси ортидан топилди. Тахминан 50 йил кечикди».



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *