Жиззахда қарздорнинг махсус техникалари хатланди.
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 154-моддасида Иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ тўлаши шартлиги белгиланган.
Мажбурий ижро бюросининг Фориш туман бўлими иш юритувида қарздор «Карбонат» АЖ ҳисобидан 93 нафар фуқаролар фойдасига жами 1 млрд 891 млн сўмлик ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, ижро ҳаракатлари давомида қарздордан 87 млн. сўм ундирилиб, Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 80-моддаси талаби асосида тақсимлаб берилган.
Шунингдек, ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган EKG-5 ва EKG 4.6 русумли эксковаторлари хатланган.
Келгусида мазкур техникалар баҳоланиб, электрон аукцион савдоларига чиқарилади.
Аввалроқ корхонанинг яна 6 дона транспорт воситаси аукцион савдоларига чиқарилган эди.