Уларнинг устидан маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва бошқа фуқаролар ариза ёзиб, видеолавҳа ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи саҳналар борлигини маълум қилишган.
Тошкентда икки блогер Камол Юсупов ва Аброрхўжа Ғуломов «Абока 2» қўшиғи учун олган клип сабабли маъмурий жазога тортилди. Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди уларни 15 суткага қамоқ жазосига ҳукм қилди ва 1 БҲМ (375 минг сўм) миқдорида жарима тайинлади.
Brbalo ижодий гуруҳи аъзоси бўлган Камол Юсупов ва Аброрхўжа Ғуломов «Абока 2» клипини суратга олиб, унда интим хизмат соҳасида ишлаётган аёл ролини ўйнашган.
Видеода саҳналар ҳазил тарзида ижро этилган бўлса-да, маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва бошқа фуқаролардан видеолавҳа ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатгани ҳақида аризалар келиб тушган. Суд клипда жамиятда ўрнатилган юриш-туриш қоидаларини менсимаслик ҳолатлари аниқлаб. Блогерлар ўз айбларига иқрор бўлиб, видео ҳазил мақсадида яратишганини, фуқароларнинг норозилигига сабаб бўлишини тушунмаганликларини маълум қилишган.
Суд мажлисида Камол Юсупов ва Аброрхўжа Ғуломовга нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси 1-қисми (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар талабларини бажармаслик) билан 15 сутка маъмурий қамоқ ва 1 БҲМ миқдорида жарима белгиланди.