• Сб. Мар 15th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

“Ғарб Россия билан ҳамкорлик мавзусида кўрсатма бермаслиги керак” — Жапаров


Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ғарб давлатлари Россия билан ҳамкорлик ҳақида гап кетганда, Москванинг ҳамкорларига ҳеч қандай кўрсатма бермаслик кераклигини айтди.

Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати

“Бу, албатта, нотўғри. НАТО ёки Европа иттифоқига аъзо бўлган Европа давлатлари бор, улар ҳам Россия билан ҳамкорлик қилади-ку”, дейди Жапаров.

Унинг таъкидлашича, Ғарб давлатлари Россия ёки МДҲ билан ҳамкорликни тўхтатиш тўғрисида “гапирмаслиги, кўрсатма бермаслиги ёки сўрамаслиги” керак.

“МДҲ собиқ СССР аъзоси, биз ҳамма билан ҳамкорлик қилишимиз керак”, деди Жапаров.

Аввалроқ Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров VI Қирғизистон—Россия иқтисодий форумида республика Россия билан йиллик савдо айланмасини 3 миллиард доллардан 5 миллиард долларгача оширишни кутаётганини маълум қилган эди. У, шунингдек, Россия Қирғизистоннинг стратегик ҳамкори эканини таъкидлаган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *