21 ёшли ҳайдовчи дўстини автомашина юкхонасига ўтқизиб, хавфли манёврлар билан ҳаракатланган. Оқибатда «багажникда» ўтирган йигит ерга йиқилиб, тан жароҳатлари олган. У шифохонага ётқизилганига қарамай, 12 октябрь куни вафот этган.
Наманганда 21 ёшли ҳайдовчи «ВАЗ-2107» автомашинасида хавфли манёврлар қилиши оқибатида, машина «багажникида» ўтирган йигит йиқилиб, шифохонада вафот этди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.
Ҳодиса 2 октябрь куни соат 16:00 да Косонсой туманидаги Боғибаланд кўчасида содир бўлган. 21 ёшли ҳайдовчи дўстини автомашина юкхонасига ўтқизиб, хавфли манёврлар билан ҳаракатланган. Оқибатда «багажникда» ўтирган йигит ерга йиқилиб, тан жароҳатлари олган. У шифохонага ётқизилганига қарамай, 12 октябрь куни вафот этган.
Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.