Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташриф буюради. Ташриф давомида иқтисодиётнинг турли соҳаларида янги объектларни ишга тушириш ва янги лойиҳаларни қурилишига старт бериш режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев душанба, 14 октябрь куни Тошкент вилоятига ташриф буюриб, у ерда саноат корхоналари фаолияти билан танишади ва янги лойиҳалар қурилишига старт беради. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Ташриф давомида иқтисодиётнинг турли соҳаларида янги объектларни ишга тушириш ва янги лойиҳаларни қурилишига старт бериш режалаштирилган. Президент саноат корхоналаридаги бунёдкорлик ишлари ва инвестиция лойиҳаларини ўрганади.
Шерзод Асадов маълумотига кўра, ташрифнинг иккинчи кунида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари муҳокама қилинадиган йиғилиш ўтказилади.