• Чт. Ноя 7th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Бухорода эр хотинини болта билан уриб, унга тан жароҳати етказди


2024 йилнинг 16 апрель куни соат 20:00 ларда 1987 йил Ғиждувон тумани Оқработ қишлоғида туғилган Ғайрат (исми ўзгартирилди) уйида турмуш ўртоғи билан тортишиб қолади. Натижада металл дастали болтанинг тиғ қисми билан рафиқасининг бош ва орқа бел соҳасига қасддан уриб, унга оғир шикаст етказади. Бу ҳақда Бухоро вилояти судлари ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Айтилишича, эрининг пушаймонлигини кўрган аёл уни кечириб, у билан ярашади, ҳатто даъво ҳам қилмайди.

Суд Ғайратга нисбатан Жиноят кодексининг 126-1-модда (оилавий (маиший) зўравонлик) 7-қисми “ж” банди билан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.

Бироқ суд жабрланувчининг даъвоси йўқлигини, у қилмишига пушаймонлигини, жабрланувчи билан ярашиб, вояга етмаган тўрт нафар фарзандларни тарбиялаб келаётганлигини, оилада ягона боқувчилигини, қолаверса, унинг қарамоғида қария касалманд онаси борлигини ва Ғиждувон тумани “Оқработ” маҳалла фуқаролар йиғинининг кафолат хатини эътиборга олди, дейилади суд ахборотида.

Инсонпарварлик тамойиллари асосидаги суд эркакка Жиноят кодексининг 72-моддасини (шартли ҳукм қилиш) қўллаб, шартли ҳукм қилиниб, 2 йил синов муддати белгиланган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *